Мағлубият яқин. НАТО Украинага нима жўнатгани маълум бўлди

© AP Photo / Virginia MayoСотрудник протокола устанавливает флаги НАТО и Украины перед пресс-конференцией президента Украины Владимира Зеленского и Генерального секретаря НАТО Йенса Столтенберга во время встречи министров обороны стран НАТО в штаб-квартире НАТО в Брюсселе, среда, 11 октября 2023 года.
Сотрудник протокола устанавливает флаги НАТО и Украины перед пресс-конференцией президента Украины Владимира Зеленского и Генерального секретаря НАТО Йенса Столтенберга во время встречи министров обороны стран НАТО в штаб-квартире НАТО в Брюсселе, среда, 11 октября 2023 года. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.03.2024
Oбуна бўлиш
Ғарб украиналикларга эски қуролларини ташлаб, муқаррар нарсани фақат кечиктирмоқда, дея хулоса қилди мақола муаллифи.
ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. Шимолий Атлантика альянси Украинани Россия ҳарбийлари билан жангларда Украина Қуролли Кучларига ёрдам бера олмайдиган эски қуроллар билан таъминлади, деб ёзади “The National Interest”.
"Ғарб матбуоти ва НАТО раҳбарлари томонидан тарқатилган энг барқарор уйдирмалардан бири шуки, улар Украинага етказиб берадиган қуроллар Россия билан курашни давом эттиришга ёрдам беради. Аслида, Киевга топширилган қуролларнинг аксарияти ахлатдан бошқа нарса эмас”, - дейилади материалда.
Кузатувчига кўра, Ғарб етакчиларининг Украинага Россия билан можарода ёрдам беришда давом этиш зарурлиги ҳақидаги баёнотларига қарамай, Шимолий Атлантика альянси қуролларининг сифати уларнинг чақириқларига зиддир, чунки улар Украина Қуролли Кучларига ҳеч қандай ёрдам бермайди: Ғарб танклари ва зирҳли машиналари ё бу минтақа шароитларига мос келмайди ёки самарали фойдаланиш учун жуда эскирган ва рус ҳарбийлари уларни осонликча йўқ қилади.
“Икки йил ўтиб, уруш ниҳоясига етаётгандек, Украинанинг мағлубияти эса яқин. Ғарб украиналикларга эски қуролларини ташлаб, муқаррар нарсани фақат кечиктирмоқда”, - дея хулоса қилди мақола муаллифи.
Шанба куни Россия Мудофаа вазирлиги Россия қўшинларининг юқори аниқликдаги қурол-яроғ ва ҳужумчи дронларини қўллаши натижасида Украина ҳарбийлари катта йўқотишларга учраганини маълум қилди. Шунингдек, ўтган ҳафтанинг ўзида Американинг учта Patriot ҳаво мудофаа тизими Россия разведка ва зарба бериш тизимлари томонидан йўқ қилингани таъкидланди.
Боевая работа артдивизиона ЦВО на Авдеевском направлении. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.03.2024
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия ўтган ҳафтада Украинанинг 915 та дронини уриб туширди
Янгиликлар лентаси
0