Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Покистон президенти билан учрашди

Таъкидланишича, учрашув кун тартибида иқтисодий дипломатиядаги муҳим имкониятларни кўрсатувчи кенг кўламли мавзулар муҳокама қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Кеча, 9 май куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация Покистон президенти Асиф Али Зардорий томонидан қабул қилинди. Бу ҳақда Саидов ўзининг Телеграм каналида хабар берди.
Рады быть принятым Е.П. Асифом Али Зардари, Президентом Пакистана
“Покистон президенти Асиф Али Зардорий Жаноби Олийлари томонидан қабул қилинганимиздан ғоят мамнунмиз. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг самимий саломларини етказдик. Икки томонлама муносабатларимизда ҳали фойдаланилмаган улкан салоҳиятни рўёбга чиқаришга қаратилган Ўзбекистон-Покистон алоқаларини кенгайтириш тарафдоримиз”, - деб ёзади Саидов.
Рады быть принятым Е.П. Асифом Али Зардари, Президентом Пакистана
Таъкидланишича, учрашув кун тартибида иқтисодий дипломатиядаги муҳим имкониятларни кўрсатувчи кенг кўламли мавзулар муҳокама қилинди. Қайд этилишича, давлат ташкилотлари ва хусусий сектор вакиллари ўртасида мустаҳкам ҳамкорлик рағбатлантирилади.