Мирзиёев Москвада Ғалаба кунига бағишланган тадбирларда иштирок этди - фото

Ўзбекистон президенти Ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Москва шаҳрига амалий ташрифи доирасида Ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди.
Шавкат Мирзиёев принял участие в торжественных мероприятиях в связи с 79-й годовщиной Победы во Второй мировой войне.
Москванинг Қизил майдонида Ғалаба паради бўлиб ўтди. Уни Беларусь президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов, Гвинея-Бисау Президенти Умару Сисоку Эмбало, Лаос президенти Тхонглун Сисулит ва Куба президенти Мигель Диас-Канель ҳам кузатди.
Шавкат Мирзиёев принял участие в торжественных мероприятиях в связи с 79-й годовщиной Победы во Второй мировой войне.
Тадбирдан сўнг Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин ва бошқа давлатлар етакчилари билан бирга Александр боғидаги “Номаълум аскар” ёдгорлигига гулчамбар қўйди.
1 / 4

“Номаълум аскар” ёдгорлигига гулчамбар қўйилди

2 / 4

“Номаълум аскар” ёдгорлигига гулчамбар қўйилди

3 / 4

“Номаълум аскар” ёдгорлигига гулчамбар қўйилди

4 / 4

“Номаълум аскар” ёдгорлигига гулчамбар қўйилди

Ёдгорлик Иккинчи жаҳон урушида Ватан учун жонини фидо қилган турли миллатларга мансуб миллионлаб аскарлар, шу жумладан, ўзбек ўғлонларининг қаҳрамонлиги ва жасорати рамзидир.
Президентлар бир дақиқалик сукут билан аскарлар хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар.
Маросим якунида фахрий қоровул ва оркестр тантанали равишда саф тортиб ўтди.
Шу билан Россияга амалий ташриф якунланди. Аэропортда Ўзбекистон президентини Россия расмийлари кузатиб қўйди. Давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.
Ўзбекистон Ғалабага қандай ҳисса қўшган?