ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ҳайъати Божхона иттифоқининг техник регламентига киритилган маҳсулотлар рўйхатини тасдиқлади, дея хабар берди комиссия матбуот хизмати.
Рўйхат тезюрар темир йўл транспорти хавфсизлиги ва темир йўл транспорти инфратузилмаси хавфсизлиги тўғрисида.
“Рўйхатлар биринчи марта тасдиқланди, уларда темир йўл транспорти соҳасида техник регламентлар талаб қилинадиган барча маҳсулотларни ўз ичига олади”, — дейилади хабарда.
Рўйхатлар божхона органларига маҳсулотларни Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) божхона ҳудудига олиб киришда техник жиҳатдан тартибга солиш чораларига риоя этилишини назорат қилиш учун мўлжалланган.
Маҳсулотлар рўйхатини қабул қилиш Иттифоқнинг темир йўл транспорти соҳасидаги техник регламентлари талабларини амалга оширишга ёрдам беради.
Бундан ташқари, ЕИК ҳайъати Евроосиё иқтисодий иттифоқининг “Метронинг ҳаракатланувчи таркиби хавфсизлиги тўғрисида”ги техник регламентига маҳсулотлар рўйхатини тасдиқлади, уларга нисбатан божхона тартиб-қоидаларига қўйилганда техник жиҳатдан тартибга солиш чораларига риоя қилинади.
Рўйхат ҳам биринчи марта тасдиқланган бўлиб, унга техник регламентлар талаб қилинадиган барча маҳсулотлар киритилган.
“Ҳужжат божхона органларига маҳсулотларни Иттифоқнинг божхона ҳудудига олиб киришда техник жиҳатдан тартибга солиш чораларига риоя этилишини назорат қилиш учун мўлжалланган”, — дейилади хабарда.
Маҳсулотлар рўйхатининг қабул қилиниши 2025 йил 2 январдан кучга кирадиган метрополитеннинг ҳаракатланувчи таркибига оид ЕОИИ техник регламенти талабларини амалга оширишга хизмат қилади.