https://sputniknews.uz/20240508/eik-temir-yol-texnik-reglament-mahsulotlar-royxat-43773202.html
ЕИК темир йўл соҳасидаги техник регламентлар учун маҳсулотлар рўйхатини тасдиқлади
ЕИК темир йўл соҳасидаги техник регламентлар учун маҳсулотлар рўйхатини тасдиқлади
Sputnik Ўзбекистон
Биринчи марта тасдиқланган рўйхатларга темир йўл транспорти соҳасида техник регламентлар қўлланилиши лозим бўлган барча маҳсулотлар киритилган.
2024-05-08T09:34+0500
2024-05-08T09:34+0500
2024-05-08T11:41+0500
еоии
еик
транспорт
темир йўл
метро
ўзбекистон ва еоии
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/13/26314835_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_4829f80fe5145eaee3a5910b662a9e6d.jpg
ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ҳайъати Божхона иттифоқининг техник регламентига киритилган маҳсулотлар рўйхатини тасдиқлади, дея хабар берди комиссия матбуот хизмати.Рўйхат тезюрар темир йўл транспорти хавфсизлиги ва темир йўл транспорти инфратузилмаси хавфсизлиги тўғрисида.Рўйхатлар божхона органларига маҳсулотларни Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) божхона ҳудудига олиб киришда техник жиҳатдан тартибга солиш чораларига риоя этилишини назорат қилиш учун мўлжалланган.Маҳсулотлар рўйхатини қабул қилиш Иттифоқнинг темир йўл транспорти соҳасидаги техник регламентлари талабларини амалга оширишга ёрдам беради.Бундан ташқари, ЕИК ҳайъати Евроосиё иқтисодий иттифоқининг “Метронинг ҳаракатланувчи таркиби хавфсизлиги тўғрисида”ги техник регламентига маҳсулотлар рўйхатини тасдиқлади, уларга нисбатан божхона тартиб-қоидаларига қўйилганда техник жиҳатдан тартибга солиш чораларига риоя қилинади.Рўйхат ҳам биринчи марта тасдиқланган бўлиб, унга техник регламентлар талаб қилинадиган барча маҳсулотлар киритилган.Маҳсулотлар рўйхатининг қабул қилиниши 2025 йил 2 январдан кучга кирадиган метрополитеннинг ҳаракатланувчи таркибига оид ЕОИИ техник регламенти талабларини амалга оширишга хизмат қилади.
https://sputniknews.uz/20240502/eoii-iqtisod-tahlil-43700593.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/13/26314835_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_8638747fb6a9cae28352f612e08ae8a4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
темир йўл транспорти техник регламентлар еик еоии
темир йўл транспорти техник регламентлар еик еоии
ЕИК темир йўл соҳасидаги техник регламентлар учун маҳсулотлар рўйхатини тасдиқлади
09:34 08.05.2024 (янгиланди: 11:41 08.05.2024) Биринчи марта тасдиқланган рўйхатларга темир йўл транспорти соҳасида техник регламентлар қўлланилиши лозим бўлган барча маҳсулотлар киритилган.
ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ҳайъати Божхона иттифоқининг техник регламентига киритилган маҳсулотлар рўйхатини тасдиқлади, дея хабар берди комиссия
матбуот хизмати. Рўйхат тезюрар темир йўл транспорти хавфсизлиги ва темир йўл транспорти инфратузилмаси хавфсизлиги тўғрисида.
“Рўйхатлар биринчи марта тасдиқланди, уларда темир йўл транспорти соҳасида техник регламентлар талаб қилинадиган барча маҳсулотларни ўз ичига олади”, — дейилади хабарда.
Рўйхатлар божхона органларига маҳсулотларни Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) божхона ҳудудига олиб киришда техник жиҳатдан тартибга солиш чораларига риоя этилишини назорат қилиш учун мўлжалланган.
Маҳсулотлар рўйхатини қабул қилиш Иттифоқнинг темир йўл транспорти соҳасидаги техник регламентлари талабларини амалга оширишга ёрдам беради.
Бундан ташқари, ЕИК ҳайъати Евроосиё иқтисодий иттифоқининг “Метронинг ҳаракатланувчи таркиби хавфсизлиги тўғрисида”ги техник регламентига маҳсулотлар рўйхатини тасдиқлади, уларга нисбатан божхона тартиб-қоидаларига қўйилганда техник жиҳатдан тартибга солиш чораларига риоя қилинади.
Рўйхат ҳам биринчи марта тасдиқланган бўлиб, унга техник регламентлар талаб қилинадиган барча маҳсулотлар киритилган.
“Ҳужжат божхона органларига маҳсулотларни Иттифоқнинг божхона ҳудудига олиб киришда техник жиҳатдан тартибга солиш чораларига риоя этилишини назорат қилиш учун мўлжалланган”, — дейилади хабарда.
Маҳсулотлар рўйхатининг қабул қилиниши 2025 йил 2 январдан кучга кирадиган метрополитеннинг ҳаракатланувчи таркибига оид ЕОИИ техник регламенти талабларини амалга оширишга хизмат қилади.