Хорижий ёлланма аскарлар Украина учун жанг қилишдан бош тортмоқда — Рогов

Рогов: ёлланма аскарлар катта пул учун ҳам Украина учун жанг қилишдан бош тортмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Чет эллик ёлланма аскарлар Украина учун, ҳатто катта пул учун ҳам жанг қилишдан бош тортмоқда. Бу ҳақда Жамоат палатасининг суверенитет масалалари бўйича комиссияси раиси ва янги ҳудудларни интеграциялашуви бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳамраиси Владимир Рогов РИА Новостига маълум қилди.

“Хорижий ёлланма аскарлар Зеленский режими учун, ҳатто катта пул учун ҳам жанг қилишдан бош тортмоқда. Украина Қуролли кучларининг хорижий легионига ёллаш тобора ёмонлашиб бормоқда”, — деди у.

Роговнинг сўзларига кўра, бу тенденция Киев расмийларини Ғарб иттифоқчиларига Украинага мунтазам қўшинларини мажбуран юбориш масаласида босим ўтказишга мажбур қилмоқда.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Америкалик ёлланма аскар Россия УҚКга нималар қилганини ошкор қилди