Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази ташкил этилди

Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази қайта ташкил этилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази ташкил этилди. Бу президент томонидан қабул қилинган тегишли фармонда назарда тутилган.
Ҳужжатга кўра, Ўзбекистонда гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича 2024 – 2028 йилларга мўлжалланган миллий стратегия тасдиқланди.
“Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази (Миллий марказ) этиб қайта ташкил этилди”, — дейилган ҳужжат матнида.
Миллий марказ фаолиятининг асосий йўналишлари:
Республикада гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ вазиятни ҳудудлар кесимида илмий-амалий ва ахборот-таҳлилий жиҳатидан тизимли равишда чуқур ўрганиб бориш;
асосий омиллар ҳамда тенденцияларни аниқлаш ва прогноз қилиш.
Миллий марказ давлат комиссияси томонидан ҳар йили тасдиқланадиган миллий дастурлар ижросини мунтазам мониторинг қилиб, белгиланган чора-тадбирлар сифатли ҳамда ўз вақтида ижро этилиши бўйича тегишли давлат органлари ва ташкилотларга тақдимнома, таклиф ва тавсиялар киритади.
Ўзбекистонда яна бир дори гиёҳвандлик воситалари рўйхатига киритилди