ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Ўзбекистонда боқилаётган жами паррандалар сони 96,7 миллионга етди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 апрель ҳолатига, Ўзбекистонда боқилаётган жами паррандалар сони 96,7 миллионга етган.
Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 8,7 % га кўп.
Ҳудудлар кесимида паррандалар сони:
Тошкент вилояти – 16,7 млн бош;
Самарқанд вилояти – 13,8 млн бош;
Андижон вилояти – 9,2 млн бош;
Фарғона вилояти – 8,6 млн бош;
Бухоро вилояти – 7,1 млн бош;
Хоразм вилояти – 6,9 млн бош;
Наманган вилояти – 6,6 млн бош;
Қашқадарё вилояти – 6,1 млн бош;
Сурхондарё вилояти – 5,4 млн бош;
Қорақалпоғистон Р. – 5 млн бош;
Жиззах вилояти – 3,8 млн бош;
Навоий вилояти – 3,7 млн бош;
Сирдарё вилояти – 3,6 млн бош.
Эслатиб ўтамиз, март ойида Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманига ташриф буюриб, аҳолининг яшаш шароитлари билан танишган эди. Унда қайд этилишича, туманда 4 та йирик паррандачилик фермаси ишга туширилади ва 2 минг хонадон билан кооперация йўлга қўйилади.