ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Қирғизистоннинг Тошкент шаҳридаги элчихонаси янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири матбуот котиби хабар берди.
Маросим Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси – президент администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаровнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида ўтказилди.
Рабочий визит председателя кабинета министров КР Акылбек Жапаров в Ташкент
© пресс-служба Премьер-министра Узбекистана
Икки мамлакат бош вазирлари рамзий тасмани кесиб, Қирғизистон дипломатик ваколатхонаси биносини очиб бердилар. Элчихонада дипломатлар учун яратилган шароитлар билан танишдилар.
Шунингдек, Абдулла Арипов ва Ақилбек Жапаров икки мамлакат ва қардош халқлар ўртасидаги дўстлик муносабатларини мустаҳкамлашга интилиш рамзи сифатида икки туп дарахт экдилар. Элчихона Фахрий меҳмонлар китобига ўз тилакларини ёзиб қолдирдилар.