Мирзиёев Россия президенти ёрдамчисини қабул қилди

Мирзиёев Россия Федерацияси президенти ёрдамчиси Максим Орешкин ва Ўмон Султонлиги савдо, саноат ва инвестицияларга кўмаклашиш вазири Қайс бин Муҳаммад ал-Юсуфни қабул қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 2 май куни, Тошкент халқаро инвестиция форумида Россия делегациясига бошчилик қилаётган Россия Федерацияси президенти ёрдамчиси Максим Орешкинни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув аввалида Максим Орешкин давлат раҳбарига Россия президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди ҳамда форумнинг муваффақиятли натижалари билан табриклади.
Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини чуқурлаштириш доирасида олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди. Товар айирбошлаш барқарор суръат билан ўсаётгани, саноат, энергетика, транспорт, металлургия, кимё ва бошқа тармоқларда муҳим лойиҳалар амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этилди.
Президент Узбекистана принял делегацию России
Жорий йил 22-24 апрель кунлари Тошкент шаҳрида ўтган навбатдаги “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси якунлари юксак баҳоланди. Юқори технологиялар, таълим, спорт, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш борасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.
Шавкат Мирзиёев, шунингдек, Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун келган Ўмон Султонлиги савдо, саноат ва инвестицияларга кўмаклашиш вазири Қайс бин Муҳаммад ал-Юсуфни қабул қилди.
Шавкат Мирзиёев принял министра торговли, промышленности и содействия инвестициям Султаната Оман Кайса бин Мухаммада аль-Юсуфа
Учрашув бошида Қайс ал-Юсуф давлат раҳбарига Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саиднинг самимий саломини етказди.
Ўзаро манфаатли ҳамкорликни, энг аввало, савдо-иқтисодий ва инвестициявий йўналишларда кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Энергетика, транспорт, соғлиқни сақлаш, туризм, геология, озиқ-овқат, тўқимачилик, кимё соҳаларида, шу жумладан Ўзбекистон-Ўмон инвестиция компанияси кўмагида лойиҳаларни амалга ошириш учун катта салоҳият борлиги қайд этилди.
Шавкат Мирзиёев принял министра торговли, промышленности и содействия инвестициям Султаната Оман Кайса бин Мухаммада аль-Юсуфа
Яқин фурсатда Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва қўшма бизнес форумини ўтказишга келишиб олинди. Трансафғон темир йўлини қуриш ҳамда “Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон - Ўмон” транспорт йўлагини илгари суриш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Мирзиёев Тошкентга келган қатор давлат вакиллари билан учрашди