Мирзиёев Тошкентга келган қатор давлат вакиллари билан учрашди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.05.2024
Oбуна бўлиш
Мирзиёев Сингапур республикаси парламенти спикери, Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси, Саудия Арабистони энергетика вазири ва БАА иқтисодиёт вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Ўзбекистон президенти иштирокида қатор учрашувлар бўлиб ўтди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Президент Сингапур парламенти спикерини қабул қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев Сингапур республикаси парламенти спикери Сиа Киан Пенгни қабул қилди.
Президент Узбекистана принял Спикера Парламента Сингапура - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.05.2024
Шавкат Мирзиёев Сингапур республикаси парламенти спикери Сиа Киан Пенгни қабул қилди.
Шавкат Мирзиёев Сингапур республикаси парламенти спикери Сиа Киан Пенгни қабул қилди.
“Ўтган бир йилда Ўзбекистон-Сингапур муносабатларида улкан натижаларга эришилгани мамнуният билан қайд этилди. Иккита давлат ташрифи муваффақиятли ўтказилди, товар айирбошлаш ҳажми, қўшма лойиҳалар сони, шу жумладан тўқимачилик ва кимё, қишлоқ хўжалиги, логистика ва бошқа тармоқларда изчил ошиб бормоқда”, — дейилади хабарда.
Кадрлар тайёрлаш, инвестициялар, туризм ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Олий даражадаги келишувлар устидан биргаликда самарали парламент назоратини ўрнатиш муҳимлиги таъкидланди.

Президент Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Ақилбек Жапаровни қабул қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Ақилбек Жапаровни қабул қилди.
Шавкат Мирзиёев принял Акылбека Жапарова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.05.2024
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Ақилбек Жапаровни қабул қилди.
Шавкат Мирзиёев Қирғиз республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси – президент Администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаровни қабул қилди.
Суҳбат аввалида Ақилбек Жапаров Ўзбекистон етакчисига Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг самимий саломини етказди.
“Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш, савдо, саноат кооперацияси, энергетика, транспорт ва логистика соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш, ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш масалалари кўриб чиқилди”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, Қамбарота ГЭС-1 ва “Хитой – Қирғизистон - Ўзбекистон” темир йўлини қуриш лойиҳаларининг амалий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди. Бўлажак олий даражадаги учрашувларга тайёргарлик доирасида кўп қиррали шерикликнинг янги кун тартибини шакллантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Саудия Арабистони энергетика вазири билан учрашув

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири шаҳзода Абдулазиз бин Салмон Ол Сауд бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Шавкат Мирзиёев принял делегацию Саудовской Аравии во главе с министром энергетики принцем Абдулазизом бин Салманом Аль Саудом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.05.2024
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири шаҳзода Абдулазиз бин Салмон Ол Сауд бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири шаҳзода Абдулазиз бин Салмон Ол Сауд бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашув аввалида вазир Ўзбекистон етакчисига Подшоҳ Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд ва Валиаҳд, Бош вазир Муҳаммад бин Салмон Ол Сауднинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
"Амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш, Ўзбекистонда устувор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди. Савдо-иқтисодий ва инвестициявий шерикликда юксак даражага эришилгани мамнуният билан қайд этилди. Бугунги кунда қўшма лойиҳалар портфели 30 миллиард доллардан ошди. Мамлакатимизда энергетика тармоғини ривожлантиришга энг кўп инвестиция киритган “ACWA Power” компанияси билан самарали ҳамкорлик қилинаётгани таъкидланди", — дейилади хабарда.
Бу галги форум доирасида “яшил” энергетика, инфратузилма, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаларида 18 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича битимлар имзоланади. Шунингдек, ахборот-коммуникация технологиялари, қишлоқ хўжалиги ва бошқа йўналишларда янги лойиҳаларни илгари суриш зарурлиги қайд этилди.

Шавкат Мирзиёев БАА иқтисодиёт вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари иқтисодиёт вазири Абдулла бин Ал Маррий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Шавкат Мирзиёев принял делегацию Объединенных Арабских Эмиратов во главе с министром экономики  Абдуллой бин Аль Марри - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.05.2024
Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари иқтисодиёт вазири Абдулла бин Ал Маррий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари иқтисодиёт вазири Абдулла бин Ал Маррий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Вазир давлат раҳбарига БАА президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаён, Бош вазири Шайх Муҳаммад Ол Мактум, вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён ва Абу-Даби Валиаҳди Шайх Ҳолид Ол Наҳаённинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
"Иқтисодиётнинг устувор тармоқларида шериклик жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми, қўшма корхоналар ва тўғридан-тўғри авиақатновлар сони ошиб бормоқда. Икки мамлакат етакчи компаниялари иштирокидаги лойиҳалар портфели 4 миллиард долларга етди", — дейилади хабарда.
Энергетика, транспорт, логистика, қишлоқ хўжалиги, сув таъминоти ва бошқа соҳаларда йирик лойиҳаларни тезлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 2-3 май кунлари Тошкентда учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтади. 2022 йилда ўтган илк форумга 56 та мамлакатдан мингдан зиёд хорижий меҳмонлар келган. Шу йилнинг 3 май куни президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг иккинчи ялпи мажлиси ҳам ўтказилади.
Янгиликлар лентаси
0