“Бу менинг Ўзбекистонга биринчи ташрифим ва шуни айтишим мумкинки, бу ерда кўрган Россия ОТМлари филиаллари мукаммал жиҳозланган, кадрлар тайёрлаш жараёни мутахассислар ким ва нима учун тайёрланаётганини яхши тушунган ҳолда ташкил қилинган. Ва энг асосийси, бу ушбу ОТМларда мен ўқувчиларнинг ёниб турган кўзларини кўрдим. Азиз дўстлар, бу катта ютуқ, биз бундан буён ҳам фаол ишлашимиз, мамлакатларимизни янада ривожлантириш йўлида билим ва кўникмаларни оширишимиз керак”, — деди Россия таълим ва фан вазири.
“Бугун, ушбу улуғ байрам – Буюк Ғалаба куни арафасида биз нафақат мамлакатларимиз ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаймиз, балки жангларда қатнашганлар, жон фидо қилганлар, ўз она шаҳар ва қишлоқларига қайтганлар хотирасига ҳурмат бажо келтирамиз. Биз биламизки, руслар, ўзбеклар, тожиклар, қозоқлар, украинлар ва бошқа кўплаб Совет Иттифоқи халқлари елкама-елка биргаликда Ғалабага эришдилар. Аждодларимизнинг жасоратини ёдга олиш, бу хотирани келажак авлодларга етказиш муҳим. Ҳозир олдимизда улкан, мисли кўрилмаган муаммолар турибди, бироқ мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасида тарихан шаклланган дўстликка таяниб, биз, албатта, ҳар қандай қийинчиликларни биргаликда енгишга қодирмиз”, — деди вазир.