Ўзбекистон туманларида Беларусь тажрибаси қўлланилади
Беларусда стажировкалар ташкил этилади
“Беларуснинг компетенция марказларини ташкил этиш бўйича тажрибаси асосида Ўзбекистоннинг 14 та ҳудудида илғор профессионал тайёргарлик марказларини ташкил этишда услубий ёрдам кўрсатиш бўйича келишувга эришилди. Бунда Беларуснинг етакчи профессионал таълим муассасаларини илғор профессионал тайёргарлик марказлари ташкил этиладиган Ўзбекистоннинг 14 та профессионал таълим муассасаларига услубий ёрдам кўрсатиш учун бириктирилади ҳамда уларнинг бошқарув ва педагог кадрларини жалб қилинади”, — дейилган хабарда.
Талабалар Беларуснинг талабалар отрядларида иштирок этишади
“Икки мамлакат етакчи олим ва тадқиқотчилари ўртасида илмий-технологик консорциум ташкил этилиб, Ўзбекистон-Беларусь қўшма илмий ва мақсадли лойиҳалар танловини ўтказиш ҳамда умумий қиймати 20 миллиард сўм миқдоридаги жами 20 та лойиҳаларни, шу жумладан профессионал таълим соҳасини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш ҳам муҳимдир. Шунингдек, муҳандислик-техника соҳаси бўйича 40 нафар профессор-ўқитувчи ва тадқиқотчиларни Беларусь илмий ва олий таълим муассасаларида танлов орқали стажировкаларини ташкил этилади”, — дея қайд этилган хабарда.