ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Ўзбекистон биатлонни ривожлантиришда Беларусь билан ҳамкорликни йўлга қўяди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Спорт вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов ва Миллий Олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Касимов Беларусь биатлон федерацияси президенти Андриан Сибулский билан учрашди.
Ўзбекистон биатлонни ривожлантиришда Беларусь билан ҳамкорликни йўлга қўяди
© Национальный Олимпийский Комитет Узбекистана
Қайд этилишича, Ўзбекистон делегацияси қишки Олимпия ўйинларида каттароқ таркиб билан иштирок этишни режалаштирмоқда. Бунда Беларусь каби соҳада истиқболга эришган мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш муҳимлиги айтилди.
Шунингдек, биатлон спортини ривожлантириш, оммавий спорт орқали иқтидорли ёшларни селекция қилиш, профессионал спортда улкан ютуқларни қўлга киритиш борасида Беларус тажрибаси ҳақида сўз юритилди.
Ўзбекистон биатлонни ривожлантиришда Беларусь билан ҳамкорликни йўлга қўяди
© Национальный Олимпийский Комитет Узбекистана
"Андриан Сибулский биатлоннинг ёзги тури бўйича ўтадиган очиқ турнирларда иштирок этиш учун ўзбекистонлик спортчиларни Беларусга таклиф қилди", — дейилади хабарда.
Шунингдек, томонлар ёш спортчилар иштирокида ҳамкорликда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш, ўзаро тажриба алмашиш борасида ҳам фикр алмашишди.
Маълумот учун, биатлон бўйича Беларусь терма жамоаси қишки Олимпия ўйинлари тарихида 4 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза, жами 11 та медаль қўлга киритган.