https://sputniknews.uz/20240430/ozbekiston-biatlon-rivojlantirish-belarus-hamkorlik-43674521.html
Ўзбекистон биатлонни ривожлантиришда Беларусь билан ҳамкорликни йўлга қўяди
Ўзбекистон биатлонни ривожлантиришда Беларусь билан ҳамкорликни йўлга қўяди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда Беларусь биатлон федерацияси президенти иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
2024-04-30T17:30+0500
2024-04-30T17:30+0500
2024-04-30T17:30+0500
спорт
ўзбекистон
беларусь
олимпия ўйинлари
миллий олимпия қўмитаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/04/1e/43674640_0:131:2500:1537_1920x0_80_0_0_6bd5d71c98f270cafee81abcf8d08a4d.jpg
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Ўзбекистон биатлонни ривожлантиришда Беларусь билан ҳамкорликни йўлга қўяди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.Спорт вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов ва Миллий Олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Касимов Беларусь биатлон федерацияси президенти Андриан Сибулский билан учрашди.Қайд этилишича, Ўзбекистон делегацияси қишки Олимпия ўйинларида каттароқ таркиб билан иштирок этишни режалаштирмоқда. Бунда Беларусь каби соҳада истиқболга эришган мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш муҳимлиги айтилди.Шунингдек, биатлон спортини ривожлантириш, оммавий спорт орқали иқтидорли ёшларни селекция қилиш, профессионал спортда улкан ютуқларни қўлга киритиш борасида Беларус тажрибаси ҳақида сўз юритилди.Шунингдек, томонлар ёш спортчилар иштирокида ҳамкорликда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш, ўзаро тажриба алмашиш борасида ҳам фикр алмашишди.Маълумот учун, биатлон бўйича Беларусь терма жамоаси қишки Олимпия ўйинлари тарихида 4 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза, жами 11 та медаль қўлга киритган.
ўзбекистон
беларусь
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/04/1e/43674640_139:0:2192:1540_1920x0_80_0_0_45c42a50fdf178041ff6a27e66267540.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент беларусь биатлон федерацияси президенти
тошкент беларусь биатлон федерацияси президенти
Ўзбекистон биатлонни ривожлантиришда Беларусь билан ҳамкорликни йўлга қўяди
Тошкентда Беларусь биатлон федерацияси президенти иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Ўзбекистон биатлонни ривожлантиришда Беларусь билан ҳамкорликни йўлга қўяди, дея хабар берди
Миллий олимпия қўмитаси. Спорт вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов ва Миллий Олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Касимов Беларусь биатлон федерацияси президенти Андриан Сибулский билан учрашди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон делегацияси қишки Олимпия ўйинларида каттароқ таркиб билан иштирок этишни режалаштирмоқда. Бунда Беларусь каби соҳада истиқболга эришган мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш муҳимлиги айтилди.
Шунингдек, биатлон спортини ривожлантириш, оммавий спорт орқали иқтидорли ёшларни селекция қилиш, профессионал спортда улкан ютуқларни қўлга киритиш борасида Беларус тажрибаси ҳақида сўз юритилди.
"Андриан Сибулский биатлоннинг ёзги тури бўйича ўтадиган очиқ турнирларда иштирок этиш учун ўзбекистонлик спортчиларни Беларусга таклиф қилди", — дейилади хабарда.
Шунингдек, томонлар ёш спортчилар иштирокида ҳамкорликда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш, ўзаро тажриба алмашиш борасида ҳам фикр алмашишди.
Маълумот учун, биатлон бўйича Беларусь терма жамоаси қишки Олимпия ўйинлари тарихида 4 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза, жами 11 та медаль қўлга киритган.