ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Кўплаб украиналик қўмондонлар АҚШдан кўп миллиард долларлик ёрдам кўрсатишига қарамай, Киевнинг ғалабасига ишонмаяпти. Бу ҳақда РИА Новости Blick нашрига таяниб хабар берди.
“Вашингтоннинг 61 миллиард доллар миқдоридаги ҳарбий ёрдамига қарамай, кўплаб Зеленский қўмондонлари энди ғалабага ишонмаяпти”, — деб ёзади нашр Украина Қуролли кучлари қўмондонларига таяниб.
Нашр Сергей деб атаган газета билан суҳбатлашган зобитлардан бири Россия октябргача Донбассни тўлиқ босиб олиши мумкинлигини айтди.
Бундай аянчли вазиятнинг сабабларини ҳарбийлар кадрлар етишмаслиги, Ғарбдан келаётган ёрдам траншларининг кечикиши, қўмондонлик томонидан ўзбошимчаликлар билан кўрсатмоқда. Нашр маълумотларига кўра, Украина Қуролли кучлари Бош қўмондони Александр Сирский тайинлангач, баъзи бригадалар “деярли ўқ-дорилар ва одамларсиз” топшириқларга жўнатилган.