Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Рус аскарлари биринчи Abrams танкини фронт чизиғидан эвакуация қилишди

"Марказ" гуруҳи аскарлари Украина Қуролли Кучларининг биринчи Abrams танкини фронт чизиғидан эвакуация қилишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Россия ҳарбийлари Американинг биринчи М1 Abrams танкини жанговар ҳудуддан эвакуация қилди. Бу ҳақда "Марказ" гуруҳи матбуот маркази раҳбари Александр Савчук РИА Новостига маълум қилди.
"Ҳозирда "Марказ" гуруҳи жангчилари танкни фронтдан муваффақиятли эвакуация қилишди. Тез орада барча истовчилар уни “Поклонная гора” кўргазмасида кўриши мумкин бўлади”, – деди у.
Америка ОАВ ларининг тан олишича, сўнгги икки ой ичида Россия қўшинлари Украина Қуролли кучлари томонидан АҚШдан олинган 31 та Abrams танкидан камида бештасига зарба берган. “Associated Press” агентлигининг хабарига кўра, Украина қўмондонлиги бу танкларни Россия дронлари ўта заиф ҳолга келтиргани учун фронт чизиғидан олиб чиқишга мажбур бўлган. Кейинчалик бу маълумотни Олий Рада депутати Максим Бужанский тасдиқлади.
Апрель ойининг ўрталарида Авдеевка йўналишида Германиянинг Leopard 2 танки эвакуация қилинди ва шу ҳафта махсус ҳарбий операция аскарлари Abrams базасида яратилган М1150 Shredder тўсиқлардан тозалаш машинасини олиб чиқишди.
Қўлга олинган НАТО техникалари Москвадаги “Поклонная гора” кўргазмасида намойиш этишга қўйилди. 1 майдан бошлаб у ерда Leopard 2 дан ташқари, Marder пиёда жанговар машинаси, Швециянинг CV90 пиёда жанговар машинаси, француз АМХ-10RC зирҳли жанговар машинаси – АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Туркия, Швеция, Чехословакия, Жанубий Африка, Финляндия, Австралия, Австрия ва Украинада ишлаб чиқарилган жами 30 дан ортиқ моделларни кўриш мумкин.