Швецияда аёл полиция ҳимояси остида муқаддас Қуръон китобини ёқиб юборди

Швецияда Қуръонни ёқиш билан боғлиқ яна бир акция ўтказилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Швецияда Қуръонни ёқиш билан боғлиқ навбатдаги акция уюштирилди, бир аёл полиция ҳимоясида мусулмонларнинг муқаддас китобини ёқиб юборди. Бу ҳақда РИА Новости Туркиянинг A Haber телеканалига таяниб хабар берди.
“Швецияда яна бир қабиҳ иш.Швеция пойтахти Стокголмда Жейд Сандберг исмли исломга қарши аёл полиция ҳимоясида Қуръони Каримни ёқиб юборди”, — деб хабар қилди телеканал Х ижтимоий тармоқдаги саҳифасида акция видеосини кўрсатиб.
Швециянинг SVT телеканали аввалроқ Швеция полициясига Қуръонни ёқиш билан акция ўтказиш бўйича навбатдаги сўров мамлакатда “Евровидение” қўшиқ танлови бошланишидан бир кун аввал келиб тушгани ҳақида хабар берган эди.
Аввалроқ Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва унинг кўплаб аъзолари Қуръоннинг ёқиб юборилишини кескин қоралаган эди. Швеция расмийлари бундай ҳаракатларга рухсат берувчи жамоат тартиби тўғрисидаги қонунни қайта кўриб чиқишни бошлашлари ҳақида хабар беришди.
Исломни ҳақоратлашга қарши коллектив чора кўриш зарур — ИҲТ
БМТ кенгаши Қуръонни таҳқирлашни қоралади
Россияда Қуръонга ҳурматсизлик жиноят ҳисобланади – Путин
Хитой Қуръонни ёқиб юборилишини кескин қоралади
Қуръони каримни ёқиб юборишдек ёвуз ҳаракатларни кескин қоралаймиз – Мирзиёев