Тошкентда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг очилиш маросими ўтказилди

Баҳсларда дунёнинг 34 мамлакатидан 100 нафардан ортиқ спортчи иштирок этмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Кеча Тошкентда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг тўртинчи босқичи старт олди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Мусобақанинг кечки дастури давомида тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон спорт вазири Адҳам Икрамов, МОҚ бош котиби Ойбек Касимов ҳамда Халқаро гимнастика федерацияси расмийлари ва Ўзбекистон гимнастика федерацияси раҳбарияти иштирок этди.
В Ташкенте стартовал четвёртый этап Кубка мира по художественной гимнастике
В Ташкенте стартовал четвёртый этап Кубка мира по художественной гимнастике
Маросимда сўз олган расмийлар Тошкент анъанавий тарзда Жаҳон кубоги босқичларини муваффақиятли ўтказиб келаётгани, бу орқали Халқаро гимнастика федерациясининг ишончли ҳамкорларидан бирига айланганини таъкидлашди. Шундан сўнг тадбирнинг бадиий қисми билан маросим давом этди.
В Ташкенте стартовал четвёртый этап Кубка мира по художественной гимнастике
28 апрелга қадар давом этадиган бу йилги баҳсларда дунёнинг 34 мамлакатидан 100 нафардан ортиқ спортчи иштирок этмоқда. Кеча яккалик ва гуруҳ машқлари дастурларида саралаш баҳслари ўтказилди. Бугундан медаллар учун беллашувлар бошланади.
В Ташкенте стартовал четвёртый этап Кубка мира по художественной гимнастике