ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Россия Қуролли кучлари Украинанинг МиГ-29 самолётини йўқ қилди деб хабар қилмоқда Мудофаа вазирлиги.
Россия ракета қўшинлари, артиллерияси ва учувчисиз аппаратлари Украина Ҳарбий-ҳаво кучларининг МиГ-29 самолётини база аэродромда йўқ қилди, дейилади хабарда.
Шунингдек, HIMARS, Vampire, ва Град кўп ракетали тизимларининг 8та жанговар техникаси, С-300ПС радар зенит-ракета тизимининг бошқарув маркази, Hawk ва "Оса-АКМ" зенит-ракета тизимларининг иккита жанговар машинаси ҳамда Пеликан ва П-18 радар станциялари йўқ қилинди.
Ундан ташқари, ҳаво мудофаа кучлари томонидан ҳафта давомида Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг Су-25 самолёти, Францияда ишлаб чиқарилган 18 та Hammer бошқариладиган бомба, "Точка-У" тактик ракетаси, 35 та HIMARS , Ольха ва Hurricane ракеталари, шунингдек 1659 та учувчисиз учиш аппаратлари уриб туширилди.
Ҳафта давомида Россия Қуролли кучлари Киевнинг энергетика ва ҳарбий саноат объектларига узоқ масофадан туриб 35 та гуруҳли ва юқори аниқликдаги зарбалар берилди.
Махсус операция ҳудудида "Ғарб", "Жануб", "Марказ" ва "Шарқ" қўшинлар гуруҳлари душманга қарши ҳужум операцияларини олиб боришди. УҚК катта йўқотишларга дуч келди, душман жами 8 мингга яқин аскар йўқотди (қурбонлар ва яраланганлар). Ҳафта давомида 15 нафар украиналик ҳарбий хизматчи таслим бўлди, деб хабар қилмоқда Россия Мудофаа вазирлиги.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан Украина Қуролли кучлари жами 593та самолёт, 270 та вертолёт, 23 541 та учувчисиз аппарат, 509 та зенит-ракета тизими, 15 864 танк ва бошқа зирҳли жанговар машиналар, 1275 та кўп ракетали тизимлар, 9167 та дала артиллерия қуроллари ва миномётлар, шунингдек, 21336 дона махсус ҳарбий машиналаридан маҳрум бўлди.