“Афросиёб” электропоезди чипталари нархи қимматлашади

15 майдан бошлаб "Афросиёб" электропоездларининг чипталари нархи эконом класс учун 20 фоиз, бизнес класс учун 30 фоиз ва VIP класс учун 40 фоизга оширилади
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. “Афросиёб” поезди чипталари нархи 15 майдан ошади. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, чипталар нархи темир йўл инфратузилмасини ислоҳ қилиш, электр-энергия, ёқилғи, логистика ва транспорт харажатларини қоплаш ҳамда янги юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларни харид қилиш мақсадида оширилмоқда.
Янги нархлар қуйидагича бўлади:
Тошкент — Бухоро (нархлар фақат бир томон учун)
VIP 890 минг сўм (ҳозир — 636 минг сўм)
Бизнес 600 минг сўм (462 минг сўм)
Эконом 403 минг сўм (336 минг сўм)
Тошкент — Қарши
VIP 747 минг сўм (534 минг сўм)
Бизнес 507 минг сўм (390 минг сўм)
Эконом 338 минг сўм (282 минг сўм)
Тошкент — Самарқанд
VIP 554 минг сўм (396 минг сўм)
Бизнес 358 минг сўм (276 минг сўм)
Эконом 244 минг сўм (204 минг сўм).
Эслатамиз, 20 январдан "Афросиёб" электропоездлари ҳамда "Шарқ", "Насаф" ва "Ўзбекистон" тез юрар поездларининг чипталар нархи 20 фоизга ошганди.