ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Ўзбекистон аҳолисининг 9,4 фоизи 60 ёшдан ошган, дея хабар берди Статистика агентлиги.
Қайд этилишича, 2024 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси таркибида 60 ёшдан юқори ёшдагилар сони қарийб 3,5 млн кишини ташкил этган.
“Бу Ўзбекистоннинг жами доимий аҳолисининг 9,4 % га етган”, — дейилади хабарда.
Маълумот учун, 2024 йил 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси қарийб 37 млн кишини ташкил этган.