Ўзбекистон Россиядан спорт кийимлари ва пойабзаллар харид қилади

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Россия компанияси иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Ўзбекистон Россиядан спорт кийимлари ва пойабзаллар харид қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси хабар берди.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳабов ва Россиянинг Перм шаҳридаги “ТРЕК” компанияси бош директори Алексей Тарасенко ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда томонлар тўқимачилик саноати соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича самарали музокаралар олиб борди. Ўзбекистонда “ТРЕК” маҳсулотларини қўшма ишлаб чиқаришни ташкил этиш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.
“Томонлар узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйишдан ўзаро манфаатдор эканликларини билдириб, “ТРЕК” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган спорт кийимлари ва пойабзалларини харид қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишга келишиб олдилар”, — дейилади хабарда.
“ТРЕК” компанияси чанғи пойабзаллари, фигурали учиш учун конкилар, футбол, туризм ва треккинг учун пойабзаллар, велосипедлар, жамоавий спорт турлари, бадиий гимнастика, жанг санъати учун аксессуарлар ва экипировка ишлаб чиқарувчи етакчи компания ҳисобланади.
Ўзбекистон Россия тажрибаси асосида чарм-пойабзал соҳасида технопарк очиши мумкин