ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. АҚШ Конгресси Украина армиясига қанча ўқ-дори ва техника кераклигини аниқлай олмаяпти. Бу ҳақда РИА Новости "Hill" нашрига таяниб хабар берди.
Нашрга кўра, сенатор Жеймс Дэвид Вэнс ўтган ҳафта ҳамкасбларига эслатма йўллаб, Украинадаги можаро АҚШ ишлаб чиқариши мумкин бўлгандан кўпроқ техника сарфлаётгани, Киев эса етарлича одамни сафарбар эта олмаслигини айтган.
Х ижтимоий тармоғида сенатор 2023 йил март ойида Украинанинг собиқ мудофаа вазири Алексей Резников билан "Financial Times" газетасига берган интервьюсига ишора қилди, унда украиналик амалдор ўз эслатмасида Вэнс билан бир хил рақамларни келтирди.
“Менинг аргументим шуки, Украинага ёрдам тарафдорлари оддий математик воқеликларга эътибор бермаяпти”, — деб ёзди америкалик сиёсатчи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Конгресснинг аноним ходимларидан бири нашргатурли қўмиталардаги сенаторлар учун мавжуд бўлган маълумотларда тафовутлар борлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, Вэнс ўз эслатмасида Киевга зарур бўлган артиллерия снарядлари ва "Patriot" тизимлари сонини ошириб кўрсатган.
Конгресс ходими Пентагоннинг махфий маълумотларига ишора қилди, аммо сенаторлар улардан фойдаланишлари мумкин. Конгресснинг яна бир ходими, ўз навбатида, Украинага ёрдам бериш тарафдорлари, агар мавжуд бўлса, Вэнc қоидаларига қарши аргумент бўлиб хизмат қиладиган маълумотларни нашр этишлари кераклигини таъкидлади.