“Бизга яхши маълумки, Россия Федерацияси Ўзбекистон учун энг стратегик ҳамкор давлат ҳисобланади. Улар билан охирги йилларда савдо-саноат соҳасида биз етакчи ўринларга чиқдик. Таъкидлаш лозимки, сўнгги 5 йилда Тошкент вилояти билан Россия Федерацияси субъектлари ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликда сезиларли натижаларга эришилди”, — дея қайд этди у.
"Тошкентда Россияда энг таниқли компания "Пеноплекс" ва "Бумфа" груп компаниялари иссиқлик изоляция материаллари ишлаб чиқариш бўйича 10 миллион доллардан инвеститция киритди ва уларнинг хар бирида 200 тадан иш ўрни яратилди. Бизнинг асосий мақсадимиз фуқароларимизга янги иш жойларини тақдим этиш", — деди у.
"Технопаркда қисқа вақтда 32 миллион долларлик 14 та лойиҳа ишга тушди. Ҳозирда 98 миллион долларга тенг бўлган 9 та лойиҳа ишга тушиш арафасида. Шунингдек, қиймати 110 миллион долларлик яна 10 та лойиҳа кўриб чиқилмоқда", — дея қўшимча қилди у.