https://sputniknews.uz/20240422/rossiya-bozor-markaziy-osiyo-import-jamshid-xodjaev-43542426.html
Россия бозорига Марказий Осиёдан импорт деярли 12 фоизга ўсди — Денис Мантуров
Россия бозорига Марказий Осиёдан импорт деярли 12 фоизга ўсди — Денис Мантуров
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда тўртинчи бор “Иннопром. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси ўз ишини бошлади. 22.04.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-04-22T11:33+0500
2024-04-22T11:33+0500
2024-04-22T18:01+0500
иқтисод
ўзбекистон
тошкент
россия
марказий осиё
жамшид ходжаев
иннопром халқаро саноат кўргазмаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1b/34319991_0:0:3266:1838_1920x0_80_0_0_d9f23fbb6bdab6de6608c9e6f993cb90.jpg
ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Ўтган йили Россия бозорига Марказий Осиёдан импорт деярли 12% ўсди. Бу ҳақда Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров “Марказий Осиёда саноат кооперацияси: минтақавий эътибор” ялпи сессиясида айтиб ўтди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.Тошкентда тўртинчи бор “Иннопром. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси ўз ишини бошлади. Асосий ялпи мажлисда сўзга чиққан Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуровнинг сўзларига кўра, ўзаро товар айирбошлашнинг ўсиши логистикани ривожлантиради, қўшма лойиҳалар сонини ва миллий валюталарда ҳисоб-китоблар улушини оширади.Мантуров, шунингдек, Россия президенти Владимир Путиннинг “Биз ишончли шериклар билан биргаликда глобал занжирлар яратишда давом этамиз” деган сўзларини эслатиб ўтди.Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаевнинг қайд этишича, Россия ва Ўзбекистон ўртасида инвестицион лойиҳалар портфели аллақачон 20 миллиард доллардан ортиқни ташкил этади.Унинг сўзларига кўра, Иннопром кўргазмаси анъанавий бўлиб, нафақат Ўзбекистон-Россия корхоналари, балки бутун Марказий Осиё минтақаси ва ундан ташқаридаги ҳамкорликдан далолат беради.Бу йилги кўргазмада 10 мингдан ортиқ хорижий компания ва 27 давлатдан ишбилармон делегациялар иштирок этмоқда. Меҳмонларнинг аксарияти аллақачон Ўзбекистонга ташриф буюрган.22-24 апрель кунлари “Ўзэкспомарказ” да ўтказиладиган кўргазма бир қатор муҳим муаммоларни ҳал қилиш, жумладан, энг янги саноат технологияларини илгари суриш ва корхоналар ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишга кўмаклашишга мўлжалланган.
https://sputniknews.uz/20240417/innoprom-markaziy-osiyo-korgazmasi-kun-tartibi-43466875.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1b/34319991_129:0:2860:2048_1920x0_80_0_0_930400661c3f59de48a09e40a7ba263f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, тошкент, россия, марказий осиё, жамшид ходжаев, иннопром халқаро саноат кўргазмаси
иқтисод, ўзбекистон, тошкент, россия, марказий осиё, жамшид ходжаев, иннопром халқаро саноат кўргазмаси
Россия бозорига Марказий Осиёдан импорт деярли 12 фоизга ўсди — Денис Мантуров
11:33 22.04.2024 (янгиланди: 18:01 22.04.2024) Эксклюзив
Тошкентда тўртинчи бор “Иннопром. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси ўз ишини бошлади.
ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Ўтган йили Россия бозорига Марказий Осиёдан импорт деярли 12% ўсди. Бу ҳақда Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров “Марказий Осиёда саноат кооперацияси: минтақавий эътибор” ялпи сессиясида айтиб ўтди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Тошкентда тўртинчи бор “Иннопром. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси ўз ишини бошлади.
Асосий ялпи мажлисда сўзга чиққан Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуровнинг сўзларига кўра, ўзаро товар айирбошлашнинг ўсиши логистикани ривожлантиради, қўшма лойиҳалар сонини ва миллий валюталарда ҳисоб-китоблар улушини оширади.
“Ўтган йили Марказий Осиёдан Россия бозорига импорт деярли 12 фоизга ошди”, — деди у.
Мантуров, шунингдек, Россия президенти Владимир Путиннинг “Биз ишончли шериклар билан биргаликда глобал занжирлар яратишда давом этамиз” деган сўзларини эслатиб ўтди.
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаевнинг қайд этишича, Россия ва Ўзбекистон ўртасида инвестицион лойиҳалар портфели аллақачон 20 миллиард доллардан ортиқни ташкил этади.
“Томонлар билан ўзаро ҳамкорликни ҳар томонлама кенгайтириш натижасида асосий йўналишлар бўйича қатор механизмлар яратилди. Россия Федерациясидан товар айирбошлаш изчил ўсиб бормоқда. Бу кўрсаткич аллақачон 10 миллиард долларига етган ҳамда инвестиция лойиҳалари портфели аллақачон 20 миллиард доллардан ортиқ” – дейди Жамшид Ходжаев.
Унинг сўзларига кўра, Иннопром кўргазмаси анъанавий бўлиб, нафақат Ўзбекистон-Россия корхоналари, балки бутун Марказий Осиё минтақаси ва ундан ташқаридаги ҳамкорликдан далолат беради.
Бу йилги кўргазмада 10 мингдан ортиқ хорижий компания ва 27 давлатдан ишбилармон делегациялар иштирок этмоқда. Меҳмонларнинг аксарияти аллақачон Ўзбекистонга ташриф буюрган.
22-24 апрель кунлари “Ўзэкспомарказ” да ўтказиладиган кўргазма бир қатор муҳим муаммоларни ҳал қилиш, жумладан, энг янги саноат технологияларини илгари суриш ва корхоналар ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишга кўмаклашишга мўлжалланган.