Наманган навбатдаги “Гуллар фестивали”га тайёргарлик кўрмоқда

Наманган вилояти ҳокими фестивалга тайёргарлик жараёнлари билан танишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Наманганда 63-халқаро “Гуллар фестивали” бўлиб ўтади, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Наманган шаҳрида бўлиб ўтиши кутилаётган 63- халқаро “Гуллар фестивали”га тайёргарлик жараёнлари билан танишди.
63-халқаро “Гуллар фестивали”
Қайд этилишича, "Тинчлик хиёбони"да ташкил этиладиган кўргазма ҳамда декорациялар, экиладиган янги гул турлари, шунингдек, фестиваль учун тайёрланадиган эсдалик совғалари намуналари кўриб чиқилди.
63-халқаро “Гуллар фестивали”
Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли маданият ва истироҳат боғида вилоятдаги йирик корхона, ташкилот ҳамда муассасалар, шаҳар ва туманлар учун ажратилган ер майдонларида декорациялар лойиҳаси барпо этилган.
63-халқаро “Гуллар фестивали”
“19 майдан 23 июнига қадар Наманганда ўтадиган анъанавий халқаро фестиваль доирасида ҳар бир соҳа ва йўналиш мутасаддилари аниқ топшириқ ва кўрсатмалар олдилар”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ўтказилган фестивалда жами 3000 турга яқин 36 млн туп гуллар экилган. Улар орасида чучмома, сафсар, чиннигул, атиргул, момақаймоқ, хина гуллари ва бошқа гуллар бор. Фестивалга қўшни Қирғизистондан 5839 нафар, Қозоғистондан 283 нафар ва Тожикистондан 149 нафар сайёҳ ташриф буюрган эди. Шу билан бирга, Россия, Хитой, Туркия, Бангладеш, Ҳиндистон ва бошқа давлатлардан меҳмонлар келган.