https://sputniknews.uz/20240422/namangan-63-xalqaro-gullar-festival-43538455.html
Наманган навбатдаги “Гуллар фестивали”га тайёргарлик кўрмоқда
Наманган навбатдаги “Гуллар фестивали”га тайёргарлик кўрмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Наманган вилояти ҳокими фестивалга тайёргарлик жараёнлари билан танишди.
2024-04-22T09:39+0500
2024-04-22T09:39+0500
2024-04-22T11:23+0500
жамият
ўзбекистон
наманган вилояти
халқаро гуллар фестивали
ҳоким
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/04/16/43537839_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_8c60fae9b56f630cedb4af2a902bc029.jpg
ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Наманганда 63-халқаро “Гуллар фестивали” бўлиб ўтади, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Наманган шаҳрида бўлиб ўтиши кутилаётган 63- халқаро “Гуллар фестивали”га тайёргарлик жараёнлари билан танишди.Қайд этилишича, "Тинчлик хиёбони"да ташкил этиладиган кўргазма ҳамда декорациялар, экиладиган янги гул турлари, шунингдек, фестиваль учун тайёрланадиган эсдалик совғалари намуналари кўриб чиқилди.Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли маданият ва истироҳат боғида вилоятдаги йирик корхона, ташкилот ҳамда муассасалар, шаҳар ва туманлар учун ажратилган ер майдонларида декорациялар лойиҳаси барпо этилган.Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ўтказилган фестивалда жами 3000 турга яқин 36 млн туп гуллар экилган. Улар орасида чучмома, сафсар, чиннигул, атиргул, момақаймоқ, хина гуллари ва бошқа гуллар бор. Фестивалга қўшни Қирғизистондан 5839 нафар, Қозоғистондан 283 нафар ва Тожикистондан 149 нафар сайёҳ ташриф буюрган эди. Шу билан бирга, Россия, Хитой, Туркия, Бангладеш, Ҳиндистон ва бошқа давлатлардан меҳмонлар келган.
ўзбекистон
наманган вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/04/16/43537839_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_dfa2690a3815fc711b529b4e9eaec3de.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
наманган вилояти ҳокими гуллар фестивали
наманган вилояти ҳокими гуллар фестивали
Наманган навбатдаги “Гуллар фестивали”га тайёргарлик кўрмоқда
09:39 22.04.2024 (янгиланди: 11:23 22.04.2024) Наманган вилояти ҳокими фестивалга тайёргарлик жараёнлари билан танишди.
ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Наманганда 63-халқаро “Гуллар фестивали” бўлиб ўтади, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги
матбуот хизмати. Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Наманган шаҳрида бўлиб ўтиши кутилаётган 63- халқаро “Гуллар фестивали”га тайёргарлик жараёнлари билан танишди.
Қайд этилишича, "Тинчлик хиёбони"да ташкил этиладиган кўргазма ҳамда декорациялар, экиладиган янги гул турлари, шунингдек, фестиваль учун тайёрланадиган эсдалик совғалари намуналари кўриб чиқилди.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли маданият ва истироҳат боғида вилоятдаги йирик корхона, ташкилот ҳамда муассасалар, шаҳар ва туманлар учун ажратилган ер майдонларида декорациялар лойиҳаси барпо этилган.
“19 майдан 23 июнига қадар Наманганда ўтадиган анъанавий халқаро фестиваль доирасида ҳар бир соҳа ва йўналиш мутасаддилари аниқ топшириқ ва кўрсатмалар олдилар”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ўтказилган фестивалда жами 3000 турга яқин 36 млн туп гуллар экилган. Улар орасида чучмома, сафсар, чиннигул, атиргул, момақаймоқ, хина гуллари ва бошқа гуллар бор. Фестивалга қўшни Қирғизистондан 5839 нафар, Қозоғистондан 283 нафар ва Тожикистондан 149 нафар сайёҳ ташриф буюрган эди. Шу билан бирга, Россия, Хитой, Туркия, Бангладеш, Ҳиндистон ва бошқа давлатлардан
меҳмонлар келган.