ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Ғарб давлатлари Россия билан кенг кўламли можародан қўрқиб, Украинага қўшин юбормаяпти. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский "HugoDécrypte" нашрига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Агар улар Украинага қуролли кучлари, ҳаво кучлари ёки бошқа нарсалар билан ёрдам бермасалар, чунки улар Россия билан уруш бошланишидан қўрқишади, бу уларнинг Россиядан қўрқишидан далолат беради", — деди у.
Зеленский ҳозирги вазиятни цинизм деб атади, чунки маълум бўлишича, АҚШ Исроилга ёрдам пакетини маъқуллаган ҳолда Эрон билан бўлиши мумкин бўлган урушдан қўрқмайди.