Озарбайжоннинг Ганжа шаҳрида Ўзбекистоннинг фахрий консулхонаси очилди

Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги биринчи фахрий консули этиб Кянан Жалилов тайинланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Озарбайжоннинг Ганжа шаҳрида Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатдаги биринчи фахрий консулхонаси очилди, деб хабар берди "Дунё" АА.
Ўзбекистон фахрий консулхонасининг расмий очилиш маросимида Ганжа шаҳар ижро ҳокимияти бошлиғи Ниязи Байрамов, Ганжа шаҳридаги Туркия ва Грузия Бош консулхоналари раҳбарлари, ишбилармон доира вакиллари, илм-фан намояндалар иштирок этишди.
“Тантанали тадбирда сўзга чиққанлар ушбу воқеа қардош мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамда шерикчилик муносабатларини янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш учун ажойиб имконият яратишини таъкидладилар. Шунингдек, Ганжада Ўзбекистон фахрий консулхонасининг очилиши икки қардош мамлакат солномаларида тарихий воқеа сифатида қайд этилиши айтиб ўтилди”, — дейилади хабарда.
Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги биринчи фахрий консули этиб Кянан Жалилов тайинланди.
Фахрий консулхонаси ўз округи доирасида Ўзбекистонфуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, юртимизга инвестиция ва сайёҳларни жалб этиш, маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантиришга кўмаклашади.
Озарбайжонда Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва маданияти маркази очилади