https://sputniknews.uz/20240312/ozarbayjon-alisher-navoiy-ozbek-tili-madaniyat-markaz-42885730.html
Озарбайжонда Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва маданияти маркази очилади
Озарбайжонда Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва маданияти маркази очилади
Sputnik Ўзбекистон
Ганжа шаҳрида Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва маданияти марказини очиш бўйича келишув имзоланди.
2024-03-12T13:20+0500
2024-03-12T13:20+0500
2024-03-12T13:20+0500
жамият
ўзбекистон
озарбайжон
ўзбекистон фанлар академияси
алишер навоий
ўзбек тили
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/02/09/42422315_0:0:960:540_1920x0_80_0_0_b12f5b7548c1758cbb4981920d276b87.png
ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Озарбайжоннинг Ганжа шаҳрида Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва маданияти маркази очилади. Бу ҳақда Ўзбекистон фанлар академияси матбуот хизмати хабар берди.Қайд этилишича, Ўзбекистон делегацияси ганжалик олимлар ва зиёлилар билан учрашди. Унда Ганжа университети, Озарбайжон миллий илмлар академиясининг Ганжа бўлими ва Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш бўйича фикр алмашилди.Айтилишича, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори Шуҳрат Сирожиддинов Озарбайжон Миллий илмлар академияси президенти академик Иса Ҳабибейли таклифига биноан Низомий Ганжавий номидаги адабиёт институтининг 90 йиллигига бағишланган тантанали маросимда иштирок этди.Шунингдек, у Озарбайжон Тилшунослик интитути илмий жамоаси томонидан нашрга тайёрланган Маҳмуд Қошғарийнинг “Девони луғотит-турк” китоби тақдимотида қатнашди.Мазкур нашр 1937 йил ўзбек маърифатпарвар жадидчиларидан бўлган Холид Саидхўжаев томонидан озарбайжон тилига таржима қилинган матн асосида тайёрланган.Сирожиддинов мазкур нашр дунё туркологиясида янги тадқиқотларга туртки бериши шубҳасизлигини таъкидлади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/02/09/42422315_0:0:960:720_1920x0_80_0_0_57f14f580a4f3bb5360d27207248cf32.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ганжа шаҳри алишер навоий номидаги ўзбек тили ва маданияти маркази фанлар академияси тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори шуҳрат сирожиддинов
ганжа шаҳри алишер навоий номидаги ўзбек тили ва маданияти маркази фанлар академияси тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори шуҳрат сирожиддинов
Озарбайжонда Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва маданияти маркази очилади
Ганжа шаҳрида Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва маданияти марказини очиш бўйича келишув имзоланди.
ТОШКЕНТ, 12 мар — Sputnik. Озарбайжоннинг Ганжа шаҳрида Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва маданияти маркази очилади. Бу ҳақда Ўзбекистон фанлар академияси матбуот хизмати
хабар берди. Қайд этилишича, Ўзбекистон делегацияси ганжалик олимлар ва зиёлилар билан учрашди. Унда Ганжа университети, Озарбайжон миллий илмлар академиясининг Ганжа бўлими ва Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш бўйича фикр алмашилди.
“Учрашув Ганжа шаҳрида Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва маданияти марказини очиш бўйича келишув имзоланди”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори Шуҳрат Сирожиддинов Озарбайжон Миллий илмлар академияси президенти академик Иса Ҳабибейли таклифига биноан Низомий Ганжавий номидаги адабиёт институтининг 90 йиллигига бағишланган тантанали маросимда иштирок этди.
Шунингдек, у Озарбайжон Тилшунослик интитути илмий жамоаси томонидан нашрга тайёрланган Маҳмуд Қошғарийнинг “Девони луғотит-турк” китоби тақдимотида қатнашди.
Мазкур нашр 1937 йил ўзбек маърифатпарвар жадидчиларидан бўлган Холид Саидхўжаев томонидан озарбайжон тилига таржима қилинган матн асосида тайёрланган.
“Холид Саидхўжаев 1918 йил жадидчилик ҳаракатига қарши қатлиом бошланганда Ўзбекистондан Озарбайжонга кўчган, аммо бу ерда ҳам мустабид тузум қатағонига учраб 1937 йил отувга ҳукм этилган эди. Саидхўжаевнинг ушбу таржимаси қарийб 100 йил давомида номаълум бўлиб, институт томонидан олиб борилган узоқ изланишлардан сўнг топилди”, —дейилади хабарда.
Сирожиддинов мазкур нашр дунё туркологиясида янги тадқиқотларга туртки бериши шубҳасизлигини таъкидлади.