Парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳим — Мирзиёев

Учрашувда икки мамлакат депутатларининг муҳим роли қайд этилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 19 апрель куни Тожикистон Олий Мажлиси Намояндагон мажлиси раиси Маҳмадтоир Зоир билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларида бугун юксак даражага эришилгани мамнуният билан қайд этилди.
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев провел встречу с Председателем Маджлиси намояндагон Маджлиси Оли Таджикистана Махмадтоиром Зоиром
Парламентлараро алмашинувни янада фаоллаштириш, кооперация лойиҳалари ва маданий-гуманитар дастурларни қўллаб-қувватлаш ва илгари суриш учун соҳавий қўмиталар ва ҳудудий кенгашлар даражасида самарали алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Қабул қилинган ҳужжатларни хатловдан ўтказиш ҳамда олий даражадаги келишувларнинг ўз вақтида рўёбга чиқарилиши устидан парламент назоратини амалга оширишда икки мамлакат депутатларининг муҳим роли қайд этилди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи давом этмоқда.
“Дўстлик оқшоми”: Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари концерт томоша қилди