ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Келаётган дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғирли об-ҳаво бўлади, айрим ҳудудларда сел-сув тошқинлари содир бўлиши мумкин. Бу ҳақида Ўзгидромет тезкор хабар тарқатди.
Қуйидаги вилоятларнинг тоғли ва тоғ олди ҳудудларида 20-23 апрель кунлари сел-сув тошқини ҳодисалари бўлиши мумкин:
Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробод туманларида;
Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз, - дейилади хабарда.
Ҳаво ҳарорати, республика бўйича ўртача +22-29 даража иссиқ, кечаси +10-17 даража илиқ бўлади. Тоғли ҳудудларда кечаси +7-12, кундузи +12-17 даража илиқ бўлади.