ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасида 19 апрель куни Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биносини расман очиш маросими бўлиб ўтди.
Шавкат Мирзиёев и Эмомали Рахмон открыли новое здание посольства Узбекистана в Душанбе
Раҳмон ва Мирзиёев дастлаб рамзий лентани тантанали равишда кесиб, сўнг элчихона мажмуасига ташриф буюриб, олий мартабали меҳмонлар китобига имзо чекишди.
Сўнгра элчихона биносининг очилиши ва давлат раҳбарларининг ташрифи шарафига Тожикистон ва Ўзбекистон давлат мадҳиялари янгради.
Шавкат Мирзиёев и Эмомали Рахмон открыли новое здание посольства Узбекистана в Душанбе
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон Республикаси билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар 1992 йил 22 октябрда ўрнатилган.
Душанбе шаҳрида Ўзбекистон Республикаси элчихонаси, Тошкент шаҳрида Тожикистон Республикаси элчихонаси фаолият кўрсатмоқда.
Шавкат Мирзиёев и Эмомали Рахмон открыли новое здание посольства Узбекистана в Душанбе