“МСК-64 шкаласи бўйича 5 ва ундан юқори баллик ер силкиниши содир бўлганда ускуналардан олинган маълумотлар тезкор равишда таҳлил қилинади. У ҳақидаги ахборот Ўзбекистон аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тадбирларини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашига киритилади. Республика кенгаши уч кун муддатда ҳокимликлар билан биргаликда зилзила натижасида аниқланган бино ва иншоотларнинг заиф нуқталарини мустаҳкамлаш ва хавфни бартараф этиш чораларини белгилаб, уларнинг амалга оширилишини таъминлайди”, — дейилган қарор матнида.
“2024 йил 1 июлга қадар техник ҳолати қониқарсиз деб топилган мавжуд бино ва иншоотларни “компенсацион инъекция технологияси орқали мустаҳкамлаш ва деформацияни олдинги ҳолатига қайтариш” услуби орқали қайта тиклаш ишлари эксперимент тариқасида амалга оширилади”, — дейилади ҳужжат матнида.