Шавкат Мирзиёев тўқимачилик соҳасига бағишланган йиғилиш ўтказди

Саноат тармоқлари орасида энг кўп аҳолини банд қилган соҳа бу тўқмачилик соҳаси, деди президент.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Бугун президент Шавкат Мирзиёев раислигида тўқимачилик соҳасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

"Бугунги кунда тўқимачилик тармоғидаги 6 мингдан зиёд корхона 570 минг аҳолини доимий иш билан таъминламоқда. Яъни, саноат тармоқлари орасида энг кўп иш ўринлари яратган ҳам, энг кўп аҳолини банд қилиб турган соҳа ҳам бу – тўқимачилик саноати", - деди Шавкат Мирзиёев.

Тўқимачилик соҳасидаги муаммолар:

охирги икки йилда жаҳон бозорида тўқимачилик маҳсулотига талаб камайди;
Ўзбекистонниг асосий экспорт бозорларида валюта курси билан боғлиқ муаммолар юзага келди;
2023 йилда тўқимачилик экспорти кутилганидан 200 миллион доллар кам бўлди;
2023 йилда тайёр маҳсулот экспорти 1,3 миллиард долларни ташкил этгани бўлса-да, унда юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар улуши кам бўлди. Экспортнинг асосий қисми нархи паст бўлган трикотаж.
экспортнинг 80 % Россия, Хитой ва Туркия бозорларига тўғри келмоқда, АҚШ ва Европа бозорига — кам.
Экспорти корхоналарнинг атиги 12%и юқори стандарт ва сертификат талабларига жавоб беради.

Муаммоларнинг ечимлари:

1.
Ўзбекистонда 1 кг ип-калаванинг таннархи жаҳондагидан 28% арзон. Бундан фойдаланиш керак;
2.
Республикадаги хом-ашё билан камида 15 миллиард долларлик маҳсулот ишлаб чиқариш мумкин. Бу яна 500 мингта янги иш ўрни яратиш имконини беради.
3.
Тўқиимачилик корхоналарида меҳнат унумдорлигини ошириш, солиқ ва кредит имтиёзлари бериш.
4.
Бўялган мато экспортини кенгайтириш,
5.
Тўқимачилик корхоналарига объектларни ўз кучи билан қуришга рухсат бериш.
6.
Валюта кредитлар фоизини қисман қополаб бериш.
7.
Маҳаллий савдо комплексларида “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” номи остида миллий маҳсулотлар дўконларини ташкил қилиш каби таклифлер берилди.
Ундан ташқари, йиғилишда Тўқимачилик уюшмаси фаолиятини ҳам фаоллаштириш зарурлиги таъкидланди.
Хусусан, Кластерлар уюшмаси ва Тўқимачилик уюшмасини бирлаштириб, ягона “хом ашёдан тайёр маҳсулотгача” тизимини яратиш таклиф қилинди. Соҳадаги муаммоларни тадбиркордан яхши биладиган одам йўқлиги боис, уюшмани тўқимачиликнинг ҳар бир йўналишидаги тадбиркорлардан иборат кенгаш бошқаради.
Ўзбекистонда ўтган йили тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш 94 триллион сўмга етиб, сўнгги 7 йилда 4,2 баравар ошгани, 2023 йилда тармоқдаги экспорт 3,1 миллиард доллар бўлгани таъкидланди.
Ўзбекистон икки ойда қарийб 520 млн долларлик тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилди