Путин Раисий билан суҳбатда Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди

Путин Эрон президенти Раисий билан телефон суҳбатида Яқин Шарқдаги вазиятни, ҳамда икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 апр – Sputnik. Бугун Россия президенти Владимир Путин ва Эрон президенти Иброҳим Раисий орасида телефон суҳбати бўлиб ўтди. Унда Яқин Шарқдаги вазият муҳокама қилинди, деб хабар қилмоқда Кремль матбуот хизмати.

“Владимир Путин барча томонлар оқилона вазминлик кўрсатишига ва бутун минтақа учун ҳалокатли оқибатларга олиб келадиган қарама-қаршиликнинг янги босқичига йўл қўймаслигига умид билдирди”, — дейилади Кремль хабарида.

Ўз навбатида “Раисий Эроннинг ҳаракатлари мажбурий ва чекланган хусусиятга эга эканлигини таъкидлади ва Теҳрон қарама-қаршиликни янада кучайишидан манфаатдор эмаслигига ишонтирди.
Томонлар, шунингдек, мамлакатларнинг Яқин Шарқда зудлик билан ўт очишни тўхтатиш тарафдори бўлган принципиал ёндашувларини тасдиқладилар.

“Ҳар икки томон ҳам Яқин Шарқдаги ҳозирги воқеаларнинг асосий сабаби Фаластин-Исроил можаросининг ҳал этилмагани эканлигини таъкидладилар. вазият ва сиёсий-дипломатик ечим учун шарт-шароит яратиш инқирози тасдиқланди”, - дейилади баёнотда.

Путин Раисий ва барча мусулмонларни яқинда бўлиб ўтган Рамазон ҳайити билан ҳам табриклади.

“Владимир Путин Иброҳим Раисий ва барча Эрон мусулмонларини муқаддас Рамазон ойи тугаши ва яқинда нишонланган Рамазон ҳайити билан табриклади”, — дейилади хабарда.

Ундан ташқари, Москва ва Теҳрон қўшма инфратузилма лойиҳалари ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш ҳақида келишиб олишди.
“Россия-Эрон муносабатларининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашиш чоғида турли соҳаларда, жумладан, ўзаро манфаатли инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда икки томонлама ҳамкорликни янада изчил ривожлантиришга ўзаро хоҳиш билдирилди”, — дейилади Кремль матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, апрель ойининг бошида Исроил Дамашқдаги Эрон элчихонасининг консуллик биносига ҳужум қилган эди. Ўшандан Эроннинг юқор лавозимли ҳарбийси билан жами 13 киши қурбон бўлгани хабар қилинган. Исроилнинг бу зарбаси барча халқаро қонунларга зид экани таъкидланган эди.

Бунга жавобан Эрон 13 апрель куни яҳудий давлатига кўп сонли дронлар ва ракеталар билан зарба берди. Теҳрон минтақадаги давлатларни зарба ҳақида олдиндан огоҳлантирди ва улар фақат ҳарбий нишонларга йўналтирилганини таъкидлади.
АҚШ ва Буюк Британия Исроилга Эрон ракеталари ва дронларини тутиб олишда ёрдам берди. Исроил мудофаа кучлари яҳудий давлати томон учаётган 300 га яқин Эрон снарядларининг 99 фоизи тутиб олинганини айтди. Теҳрон 13 апрелдаги ҳужумдан кейин бошқа чора кўрмаслигини айтди, бироқ Исроил расмийлари жавоб тайёрланаётганини айтишди.
Эрон Исроилга қарши операция якунланганини маълум қилди