https://sputniknews.uz/20240414/eron-isroilga-qarshi-operatsiya-yakunlanganini-malum-qildi-43420174.html
Эрон Исроилга қарши операция якунланганини маълум қилди
Эрон Исроилга қарши операция якунланганини маълум қилди
Sputnik Ўзбекистон
Эрон Исроилга қарши операция якунланганини маълум қилди
2024-04-14T15:40+0500
2024-04-14T15:40+0500
2024-04-14T15:40+0500
дунёда
дунё янгиликлари
эрон
исроил
ҳужум
сурия
бмт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/04/36535624_265:0:3906:2048_1920x0_80_0_0_dbb2fd987f166d5ef8b230ff478f7975.jpg
ТОШКEНТ, 14 апр – Sputnik. Теҳрон Исроилга қарши “Ҳақ ваъда” операциясини якунлади ва уни давом эттириш ниятида эмас, деди Эрон Қуролли кучлари Бош штаби раҳбари Муҳаммад Багирий Tasnim агентлигига.Эрон шанба оқшомида Исроилга ҳужум қилди. ОАВ маълумотларига кўра, 185 та дрон, 36 та қанотли ракеталар ва 110 та “ер-ер” синфидаги ракеталар учирилган. Айтилишича, Исроил снарядларнинг аксарият қисмини ўз ҳудудидан ташқарида уриб туширган. Ҳужумни қайтаришда Америка ва Британия қўшинлари иштирок этди.Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Исроил томонидан “босиб олинган” ҳудудлардаги муҳим ҳарбий нишонларни йўқ қилганини маълум қилди. Эроннинг БМТдаги миссияси ташкилот Низомининг ўзини-ўзи мудофаа қилиш ҳуқуқи ҳақидаги 51-моддасига асосланиб, ҳужум дипломатик объектларга қарши тажовузга жавоб эканлигини айтди.Ғарб давлатлари операцияни қоралади, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш вазиятни юмшатишга чақирди. Яқин Шарқдаги вазият ёмонлашгани муносабати билан Бутунжаҳон ташкилоти Хавфсизлик кенгашининг шошилинч йиғилиши якшанба куни Москва вақти билан 23:00 га белгиланган.Ўз навбатида Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Тель-Авив Теҳрон ҳужумини қайтарганини, шунингдек, “биргаликда ғалаба қозониш”га ваъда берганини таъкидлади. Мамлакат мудофаа вазири Йоав Галантнинг қўшимча қилишича, кампания ҳали тугамаган.Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари 1 апрель куни Сурия пойтахти Дамашқдаги Эрон бош консуллиги биносига зарба берди. Маълумотларга кўра, корпуснинг етти нафар офицери, жумладан, икки юқори мартабали бош маслаҳатчи ҳалок бўлган.
https://sputniknews.uz/20240414/eron-isroilga-keng-kolamli-hujum-uyushtirdi-43415893.html
эрон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/04/36535624_1175:0:3906:2048_1920x0_80_0_0_5e3f4c21b15da924e298e6c33c704c77.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
эрон исроилга қарши операция якунланганини маълум қилди
эрон исроилга қарши операция якунланганини маълум қилди
Эрон Исроилга қарши операция якунланганини маълум қилди
Биз бу операцияни тўлиқ натижага олиб келди, деб ҳисоблаймиз ва бизнинг нуқтаи назаримиз бўйича бу операция якунланди, дейди Эрон Қуролли кучлари Бош штаби раҳбари.
ТОШКEНТ, 14 апр – Sputnik. Теҳрон Исроилга қарши “Ҳақ ваъда” операциясини якунлади ва уни давом эттириш ниятида эмас,
деди Эрон Қуролли кучлари Бош штаби раҳбари Муҳаммад Багирий Tasnim агентлигига.
“Биз бу операцияни тўлиқ натижага олиб келди, деб ҳисоблаймиз ва бизнинг нуқтаи назаримиз бўйича бу операция якунланди ва биз уни давом эттиришни режалаштирмаяпмиз, бироқ, агар Исроил Ислом Республикасига қарши бирор чора кўрса – хоҳ бизнинг ҳудудимизда бўлсин, хоҳ Суриядаги ёки бошқа бирор жойдаги бизга тегишли марказлардабўлсин, бизнинг кейинги операциямиз бундан анча катта бўлади”, — дейилади хабарда.
Эрон шанба оқшомида Исроилга ҳужум қилди. ОАВ маълумотларига кўра, 185 та дрон, 36 та қанотли ракеталар ва 110 та “ер-ер” синфидаги ракеталар учирилган. Айтилишича, Исроил снарядларнинг аксарият қисмини ўз ҳудудидан ташқарида уриб туширган. Ҳужумни қайтаришда Америка ва Британия қўшинлари иштирок этди.
Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Исроил томонидан “босиб олинган” ҳудудлардаги муҳим ҳарбий нишонларни йўқ қилганини маълум қилди. Эроннинг БМТдаги миссияси ташкилот Низомининг ўзини-ўзи мудофаа қилиш ҳуқуқи ҳақидаги 51-моддасига асосланиб, ҳужум дипломатик объектларга қарши тажовузга жавоб эканлигини айтди.
Ғарб давлатлари операцияни қоралади, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш вазиятни юмшатишга чақирди. Яқин Шарқдаги вазият ёмонлашгани муносабати билан Бутунжаҳон ташкилоти Хавфсизлик кенгашининг шошилинч йиғилиши якшанба куни Москва вақти билан 23:00 га белгиланган.
Ўз навбатида Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Тель-Авив Теҳрон ҳужумини қайтарганини, шунингдек, “биргаликда ғалаба қозониш”га ваъда берганини таъкидлади. Мамлакат мудофаа вазири Йоав Галантнинг қўшимча қилишича, кампания ҳали тугамаган.
Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари 1 апрель куни Сурия пойтахти Дамашқдаги Эрон бош консуллиги биносига
зарба берди. Маълумотларга кўра, корпуснинг етти нафар офицери, жумладан, икки юқори мартабали бош маслаҳатчи ҳалок бўлган.