"АвтоВАЗ" утилизация йиғимини бир неча баробар оширишни таклиф қилди

Россия автомобил ишлаб чиқарувчиси хулосасига кўра, бундай чора хитойлик автомбил ишлаб чиқарувчиларни Россияда завод очишга ундайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Россиянинг "АвтоВАЗ" концерни двигатели ҳажми 1 литрдан 2 литргача бўлган автомобиллардан утилизация тўловини ҳозирги 300 минг рублдан 550 минг рублгача, 2029 йилда эса 1 миллион рублгача ошириш зарур деб ҳисоблайди.
Бу ҳақда "АвтоВАЗ" раҳбари Максим Соколов Федерация Кенгашидаги йиғилишда маълум қилди.

"Двигатель бир литрдан икки литргача бўлган автомобиллар учун, бизнинг нуқтаи назаримиздан, уни бу йил 300 минг рублдан 550 минг рублгача ошириш тавсия этилади мос равишда, 2025 йилда 660 мингга, 2029 йилда деярли 1 миллионга етади”, - деди Соколов.

Унинг сўзларига кўра, бундай сиёсат хитойлик компанияларни Россия автосаноати ривожига сармоя киритишга, ўз етказиб берувчиларини Россия Федерациясида маҳаллийлаштиришга ва Россия автомобиль ишлаб чиқарувчилари билан ҳамкорлик лойиҳаларини яратишга ундайди.
"АвтоВАЗ" — Россиянинг энг йирик автомобил ишлаб чиқарувчи корхонаси, 1966 йилда Тольятти шаҳрида ташкил этилган. "Nissan", "Renault" ва "Datsun" брендлари остида ҳамда Хитой компаниялари билан ҳамкорликда автомобиллар ишлаб чиқаради. 2023 йилда 374 000 дона автомобил ишлаб чиқарган.
“АвтоВАЗ” Ўзбекистонда йилига 30 минг дона автомобиль ишлаб чиқармоқчи – компания раҳбари