ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Тожикистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Sputnik Тожикистонга мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон раҳбари Душанбега 18 апрель куни келади.
“Мирзиёев Тожикистонда икки кун бўлади”, — дея аниқлик киритди вазирлик.
Ўзбекистон делегациясининг ташрифи доирасида савдо-иқтисодий ва сармоявий форум, маҳсулотлар ва товарлар кўргазмаси, шунингдек, “Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дўстлик кечаси”ни ўтказиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон етакчиси Тожикистонга охирги марта ўтган йилнинг сентябрь ойида ташриф буюрган эди. У Марказий Осиёнинг бешта давлати раҳбарларининг маслаҳат учрашувида иштирок эган.