Эрон Яқин Шарқдаги ҳарбий-сиёсий кескинликни кучайтиришга интилгани йўқ — Каноний

Ташқи ишлар вазирлиги вакили: Эрон Яқин Шарқда кескинликни кучайтиришга интилмаяпти.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Эрон томони Яқин Шарқдаги ҳарбий-сиёсий кескинликни кучайтиришга интилмаяпти, бироқ республиканинг қизил чизиқлари кесиб ўтилса, қаттиқроқ жавоб беради. Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Каноний ҳафталик матбуот анжуманида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

“Эрон минтақадаги кескинликни кучайтиришга интилмаяпти ва БМТ Низоми ва халқаро ҳуқуқ тамойиллари ва мақсадларига содиқлигини тасдиқлаган ҳолда Эрон ҳар қандай даражада Исроилнинг Эроннинг қизил чизиғини кесиб ўтувчи ҳар қандай ҳаракатларига нисбатан кучлироқ чоралар кўради”, — деди матбуот котиби.

Эслатиб ўтамиз, 14 апрель куни Эрон Исроилга ракета ва дронлар билан кенг кўламли ҳужум уюштирди. Ҳарбий нишонларга, хусусан, Негев чўлидаги авиабазага ҳужум қилинди. Умуман олганда, Исроилга 185 та дрон, 36 та қанотли ракета ва 110 та “ер-ер” баллистик ракеталари учирилди.
Эрон бу ҳужум Исроилнинг яқинда Дамашқдаги консуллигига уюштирган ракета ҳужумига жавоб эканини маълум қилди. Эроннинг БМТдаги миссияси БМТ Низомининг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқи ҳақидаги 51-моддасига ишора қилган.
Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари 1 апрель куни Сурия пойтахти Дамашқдаги Эрон бош консуллиги биносига зарба берди. Маълумотларга кўра, корпуснинг етти нафар офицери, жумладан, икки юқори мартабали бош маслаҳатчи ҳалок бўлган. Теҳрон жавоб бериш ҳуқуқига эга эканлигини билдирди.
Ўзбекистон Яқин Шарқдаги вазият кескинлашувининг янги босқичидан чуқур хавотирда — ТИВ