Ўзбекистон Яқин Шарқдаги вазият кескинлашувининг янги босқичидан чуқур хавотирда — ТИВ

© Sputnik/Abdubakir YunusovФлаг Узбекистана
Флаг Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2024
Oбуна бўлиш
ТИВ: Ўзбекистон томони можарони энг қисқа фурсатларда сиёсий тартибга солиш учун мумкин бўлган барча чораларни кўришга чақиради.
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Ўзбекистон Яқин Шарқдаги вазият кескинлашувининг янги босқичидан чуқур хавотирда. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
“Ўзбекистон томони барча тарафларни босиқликка, ҳарбий ҳаракатларни давом эттиришдан тийилишга ҳамда можарони энг қисқа фурсатларда сиёсий тартибга солиш учун мумкин бўлган барча чораларни кўришга чақиради”, — дейилади хабарда.
Ўзбекистон мазкур минтақадаги кескинликнинг авж олиши янада жиддий оқибатларга ва кенг кўламли ҳарбий қарама-қаршиликларга олиб келиши мумкин деб ҳисоблайди.
Эслатиб ўтамиз, 14 апрель куни Эрон Исроилга ракета ва дронлар билан кенг кўламли ҳужум уюштирди. Ҳарбий нишонларга, хусусан, Негев чўлидаги авиабазага ҳужум қилинди. Умуман олганда, Исроилга 185 та дрон, 36 та қанотли ракета ва 110 та “ер-ер” баллистик ракеталари учирилди.
Эрон бу ҳужум Исроилнинг яқинда Дамашқдаги консуллигига уюштирган ракета ҳужумига жавоб эканини маълум қилди. Эроннинг БМТдаги миссияси БМТ Низомининг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқи ҳақидаги 51-моддасига ишора қилган.
Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари 1 апрель куни Сурия пойтахти Дамашқдаги Эрон бош консуллиги биносига зарба берди. Маълумотларга кўра, корпуснинг етти нафар офицери, жумладан, икки юқори мартабали бош маслаҳатчи ҳалок бўлган. Теҳрон жавоб бериш ҳуқуқига эга эканлигини билдирди.
Постоянный представитель Российской Федерации при Организации Объединённых Наций Василий Небензя выступает на открытом заседании совета безопасности ООН в Нью-Йорке. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2024
Небензя Ғарбнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги нутқини иккиюзламачилик паради деб атади
Янгиликлар лентаси
0