ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Америкаликлар шуни билишлари керакки, на Европа, на АҚШ Россиянинг ҳарбий қудратига қарши кураша оладиган қўшинларга эга. Бу ҳақда Пентагоннинг собиқ маслаҳатчиси полковник Дуглас Макгрегор Х ижтимоий тармоғида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Европаликлар ҳам, АҚШ ҳам Россиянинг ҳарбий қудратига қарши курашадиган қуруқликдаги кучларига эга эмас. Америкаликлар буни тушунишлари керак", — деб ёзади у.
Аввалроқ Макгрегор Қўшма Штатларни сиёсий таъсирини кенгайтириш учун "хорижий давлатларга бостириб киришни" тўхтатишга чақирган эди. Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар халқларни ўзларига ўхшатишга мажбурлаш ҳаракатларини бас қилиши керак.
У, шунингдек, Вашингтоннинг Украина масаласида Москва билан музокара қилишдан бош тортиши Украина халқини йўқ бўлиб кетишига олиб келишини ва унинг Украинадаги стратегик муваффақиятсизлиги аллақачон Европада Россияга нисбатан мувозанатни кескин бузганини айтди.