Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украина Россия ҚКнинг фронтдаги устунлигини тан олди — ОАВ

Мақолада қайд этилишича, Украинага кўпроқ аскар, кўпроқ қурол ва кўпроқ Ғарб ёрдами керак.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Украина Қуролли кучлари офицерлари Россия армиясининг фронтдаги устунлиги ҳақида гапирди, деб ёзади “La Vanguardia”.
“Украиналик генераллар тан олишларича, рус қўшинлари украиналиклардан етти-ўн баравар кўп, бироқ уларда (Украина Қуролли кучлари – таҳр.) душманни тўхтатиб туриш учун етарли қурол бўлмаса, фронтда кўпроқ одам бўлиши ҳам етарли бўлмаслиги мумкин”, — дейилади хабарда.
Мақолада қайд этилишича, икки йилдан ортиқ давом этган можародан сўнг Украина 2022 йил февралидан бери энг оғир аҳволга тушиб қолган. Унга кўпроқ аскар, кўпроқ қурол ва кўпроқ Ғарб ёрдами керак.
2 апрель куни Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Россия Қуролли кучлари раҳбарияти билан учрашувда январь ойидан бери Украина Қуролли кучлари 80 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчи, 14 минг турли хил қуроллар, жумладан 1200 дан ортиқ танклар ва бошқа зирҳли жанговар машиналарни йўқотганини айтди.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Пентагоннинг собиқ таҳлилчиси Ғарб нега Украинада тинчлик истамаслигини тушунтирди