12 апрель куни ёмғир ёғиши мумкин — Ўзгидромет

12-14 апрель кунлари республиканинг баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим ҳудудларда кучли бўлиши мумкин, тоғли ҳудудларда сел, сув тошқини хавфи ҳам бор.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 12 апрель кунлари ёмғир ёғиши кутилмоқда, деб хабар қилди Ўзгидромет.
ТОШКEНТ ШАҲРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан бироз ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-14 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кундузи +19-21°, кечаси +13-15° бўлади.

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ВА ХОРАЗМ
Ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбқий шамол йўналишини ўзгартириб, шардан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +9-14°, кундузи +18-23° бўлади.

БУХОРО ВА НАВОИЙ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +12-17°, кундузи +20-25° бўлади.
ТОШКEНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ ВА СИРДАРЁ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10-15°, кундузи +17-22° бўлади.
ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +13-18°, кундузи +20-25° бўлади.
АНДИЖОН, НАМАНГАН ВА ФАРҒОНА
Ҳаво бироз булутли бўлади, кечга томон бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10-15°, кундузи +20-25° бўлади.
ТОҒЛИ ҲУДУДЛАР
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳарорат кечаси +5-10° илиқ, кундузи +12-17° илиқ бўлади.