Ўзбекистон элчиси Самара вилоятида ЙТҲда жабрланганлардан хабар олди

ЙТҲда жабрланган 18 нафар фуқаролардан 2 нафари оғир аҳволда, 14 нафари ўртача оғир.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов Самара вилоятида йўл-транспорт ҳодисасида жабрланганлар ҳолидан хабар олди.
ЙТҲда жабрланган Ўзбекистон фуқаролари Самара вилоятнинг 4 та шифохонасида даволанмоқда, уларга барча зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Айни дамда 18 нафар беморнинг аҳволи ўртача оғир, 2 нафарининг аҳволи қониқарли, яна 2 нафарининг аҳволи барқарор ва оғир деб баҳоланмоқда.
Ботиржон Асадов Самара вилояти ҳукуматига, ички ишлар органлари ва тиббий хизмат ходимларига кўрсатилган юқори малакали ёрдам учун миннатдорлик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 8 апрелга ўтар кечаси Урал-Муханово трассасида Чимкент-Нижний Новгород йўналишида ҳаракатланаётган автобус ағдарилиб кетган эди. Автобус ичида 66 нафар Ўзбекистон фуқаролари бўлган. Икки киши эса қурбон бўлган.