https://sputniknews.uz/20240409/samarada-ythda-ikki-ozbekistonlik-qurbon-boldi-43350059.html
Самарада ЙТҲда икки ўзбекистонлик қурбон бўлди
Самарада ЙТҲда икки ўзбекистонлик қурбон бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Самарада ичида 66 нафар ЎЗбекистон фуқаролари бўлган автобус ағдарилиб тушди. 09.04.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-04-09T11:19+0500
2024-04-09T11:19+0500
2024-04-09T11:19+0500
россия
йтҳ
қозоғистон
самара
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/04/09/43350199_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_c4f5a3b5449ce37f89b572400ab54a09.jpg
ТОШКЕНТ, 9 апр — Sputnik. 2024 йил 8 апрель куни Самара вилоятида содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, 15 киши жароҳатланди.Ҳодиса Самара вилоятидаги “Урал—Муханово” трассасида содир бўлган. Чимкент—Нижний Новгород йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган автобус йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилиб кетган.Бахтсиз ҳодиса вақтида автобусда 66 нафар йўловчи бўлган. Улардан икки нафари ҳалок бўлган. Яна 15 киши турли жароҳатлар билан тиббиёт муассасаларига жойлаштирилган. Самара вилояти Йўл-ҳаракати хавфсизлик хизмати хабарига кўра, автобус Қозоғистонда рўйхатга олинган бўлган. Йўловчилар эса — Ўзбекистон фуқаролари. Дастлабки хулосаларга кўра ЙТҲ сабаби — ҳайдовчи томонидан йўл шароитига мос келомайдиган тезлик танланиши бўлган. Айни дамда ҳодиса ҳуқуқни сақлаш органлари томонидан ўрганилмоқда. Зарур ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси ва Қозон шаҳридаги Бош консуллик ходимлари воқеа жойига етиб боришди.Ўзбекистон дипломатлари Россия Федерациясининг Самара вилоятидаги тегишли ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда, вазият алоҳида назорат остида.
қозоғистон
самара
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/04/09/43350199_150:0:1050:675_1920x0_80_0_0_df42ff3a96bdea10a8ec1d9f4b585a6f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, йтҳ, қозоғистон, самара
россия, йтҳ, қозоғистон, самара
Самарада ЙТҲда икки ўзбекистонлик қурбон бўлди
Самарада ичида 66 нафар ЎЗбекистон фуқаролари бўлган автобус ағдарилиб тушди.
ТОШКЕНТ, 9 апр — Sputnik. 2024 йил 8 апрель куни Самара вилоятида содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, 15 киши жароҳатланди.
Ҳодиса Самара вилоятидаги “Урал—Муханово” трассасида содир бўлган. Чимкент—Нижний Новгород йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган автобус йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилиб кетган.
Бахтсиз ҳодиса вақтида автобусда 66 нафар йўловчи бўлган. Улардан икки нафари ҳалок бўлган. Яна 15 киши турли жароҳатлар билан тиббиёт муассасаларига жойлаштирилган.
Самара вилояти Йўл-ҳаракати хавфсизлик хизмати хабарига кўра, автобус Қозоғистонда рўйхатга олинган бўлган. Йўловчилар эса — Ўзбекистон фуқаролари. Дастлабки хулосаларга кўра ЙТҲ сабаби — ҳайдовчи томонидан йўл шароитига мос келомайдиган тезлик танланиши бўлган. Айни дамда ҳодиса ҳуқуқни сақлаш органлари томонидан ўрганилмоқда.
Зарур ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси ва Қозон шаҳридаги Бош консуллик ходимлари воқеа жойига етиб боришди.
Ўзбекистон дипломатлари Россия Федерациясининг Самара вилоятидаги тегишли ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда, вазият алоҳида назорат остида.