Оренбургда сув тошқини кўп қаватли биноларга яқинлашди — видео

Оренбургда 10,3 мингдан ортиқ турар жой бинолари ва 12 мингдан ортиқ томрқалар сув остида қолган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 апр – Sputnik. Оренбургда сув тошқинлари Ленинский туманидаги кўп қаватли уйларга яқинлашди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
Шаҳарнинг жанубий қисмида сув Дубки ва Марсово Поле турар-жой мажмуалари яқинида жойлашган. Бундан ташқари, қирғоқдаги бир нечта бинолар сув остида бутунлай ғойиб бўлди. Кўп қаватли уйлардан далага олиб борувчи йўлда лойдан тўғон қурилган.
Басейний кўчасида жойлашган от спорти мажмуаси бинолари бутунлай сув остида қолган. Сув остидан фақат биноларнинг томлари кўринади.
Оренбург маъмурияти маълумотларига кўра, 9 апрель куни эрталаб ҳолатига 10,3 мингтадан ортиқ турар жой бинолари ва 12 мингтадан ортиқ томорқалар сув остида қолган.
Пайшанба куни Оренбург вилоятидаги Орск шаҳри яқинидаги тўғон ёрилиши оқибатида катта ҳудудлар сув остида қолган эди. Орскда 6 мингдан ортиқ турар жой сув остида қолган.
Об-ҳавони кузатиш марказига кўра, бу йил Жанубий урал ҳудудига мисли кўрилмаган сув тошқини содир бўлган. Сўнгги бор бундай кўп сув 1957 йилда кузатилган эди.
Орскда бузилган тўғон: тўрт мингдан ортиқ вилоят аҳолиси эвакуация қилинди