ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Тошкент метросига яна тўрт вагонли иккита янги метро поездлари олиб келинди. Бу ҳақда пойтахт метрополитени матбуот хизмати хабар қилди.
Таъкидланишича, ушбу ҳаракат таркиблари белгилан йўриқномага асосан 8-10 кун давомида техник синовдан ўтказилади. Кейин йўловчиларга хизмат қилиши учун йўналишларга чиқарилади.
Эслатамиз, 25 февраль куни пойтахтга Россиядан тўрт вагонли янги 3 та замонавий метро ҳаракат таркиблари олиб келинган эди. 2024 йил май ойида яна 3 та метро поезди олиб келиниши режаланган. Бу режавий ишлар натижасида метро вагон паркларини янгилаш ва белгиланган вақт интервалларини янада қисқартишга эришиш мақсад қилинган.