Тошкент метроси учун яна иккита янги поезд олиб келинди

© Пресс-служба метрополитена ТашкентаСтоличный метрополитен получил еще два новых состава
Столичный метрополитен получил еще два новых состава - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2024
Oбуна бўлиш
Поездлар техник синовдан кейин йўловчиларга хизмат қилиши учун йўналишларга чиқарилади.
ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Тошкент метросига яна тўрт вагонли иккита янги метро поездлари олиб келинди. Бу ҳақда пойтахт метрополитени матбуот хизмати хабар қилди.
Таъкидланишича, ушбу ҳаракат таркиблари белгилан йўриқномага асосан 8-10 кун давомида техник синовдан ўтказилади. Кейин йўловчиларга хизмат қилиши учун йўналишларга чиқарилади.
Эслатамиз, 25 февраль куни пойтахтга Россиядан тўрт вагонли янги 3 та замонавий метро ҳаракат таркиблари олиб келинган эди. 2024 йил май ойида яна 3 та метро поезди олиб келиниши режаланган. Бу режавий ишлар натижасида метро вагон паркларини янгилаш ва белгиланган вақт интервалларини янада қисқартишга эришиш мақсад қилинган.
Россиядан келтирилган метро поездлари қандай қулайликларга эга? - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.02.2024
Россиядан келтирилган метро поездлари қандай қулайликларга эга?
Янгиликлар лентаси
0